Norma.uz

Австралияда пенсия ва ижтимоий нафақа

 

Австралияда пенсия 2 та таркибий – давлат ва хусусий қисмга асосланади. Австралия пенсия тизимини анча самарадор ва ишончли тизимлардан ҳисоблашади.  

 

Австралиянинг ҳар қандай фуқароси белгиланган ёшга тўлганида пенсия нафақасини олишга ҳақли бўлади: аёлларга 64 ёшда, эркакларга эса 65 ёшда пенсия тўланади. Пенсияни нафақат мамлакат фуқароси, балки норезиденти ҳам олишига умид қилса бўлади.

Давлат пенсиясини олиш учун ишлаш шарт эмас.

Унинг миқдорига ишлаётган шахснинг иш ҳақи суммаси таъсир кўрсатмайди. Давлат тўлиқ бир мақсадни – кексалик ёшига етган фуқаросини барча зарурий нарсалар билан ва энг кам миқдорда бўлса ҳам таъминлаш мақсадини белгилайди.

Ҳар ойлик тўловлардан ташқари пенсионерга турли имтиёзлар тақдим этилади. Улардан энг асосийлари – бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши ва зарур дори-дармонларга субсидиялар тақдим этилиши. Шунингдек пенсионер жамоат транспортида чипталарга катта чегирмага эга, йилда бир марта штат доирасида бепул халқаро чипта олишга рухсат берилади.

Ёлғиз пенсионерга давлат томонидан камида 850 Австралия доллари тўланади. Оилавий жуфтлик икки киши учун камида 1 300 доллар олади. Мамлакатдаги ўртача иш ҳақи – ойига 4 500 доллар. Бошқа нафақалар сингари пенсия ҳам ҳар йили ўзгаради – бу нархларнинг ошиши билан боғлиқ.

Австралияда ўртача пенсия 1 815 AUDни ташкил қилади.

Кекса одамларнинг барчасига ҳам бундай суммалар берилмайди. Бу пенсиянинг тўлиқ миқдори. У кексайган австралияликларнинг барчасига ҳам тайинланавермайди. Агар фуқаронинг мулкида қиймати 160 минг доллардан ошадиган турар жой мавжуд бўлса, пенсия миқдори камайтирилади. Мол-мулк кўчмас мулк билан боғлиқ бўлмаса, ҳисоб-китоб учун 280 минг долларлик сумма олинади.

Австралиялик катта миқдордаги мулкка эгалик қилса, у умуман пенсиясиз қолиши ҳам мумкин, мулк миқдори давлат томонидан белгиланади. Ҳукуматнинг ҳисоблашича, бундай фуқаро шахсий даромадларига ҳам яхши яшаши мумкин.

Катта миқдордаги даромадларга эга бўлган фуқаролар уларни пенсия тўланадиган миқдордан оширмаслик учун барча имкониятларини ишга соладилар. Давлат уларга кичик миқдордаги ҳар ойлик тўловлар тайинлайди. Бироқ бундай пенсионерлар учун миқдор эмас, балки кекса фуқароларга бериладиган имтиёзлар муҳимроқдир.

 

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия

Ишлайдиган фуқаролар шахсий пенсияларга умид қилишлари мумкин, улар ходимнинг иш ҳақидан ажратиладиган бадаллардан шакллантирилади. Ушбу бадалларнинг миқдори – 9%. Мазкур қоида 18 ёшга тўлган ҳамда ҳафтасига 30 соат ва ундан ортиқ ишлайдиган фуқароларга татбиқ этилади. Ҳукумат режаларида миқдорни 12%гача ошириш кўзда тутилмоқда. Бу 2025 йилга келиб амалга оширилади.

Мамлакатда пенсия жамғармалари кўп. Улар турлича фаолият юритади: бирида дастлабки бадал миқдори анча юқори, бошқаларида эса ойлик ажратмалар фоизи унчалик катта эмас. Ходим жамғармани мустақил равишда танлайди. Уни исталган вақтда алмаштириш, дарвоқе, буни ҳеч қандай қийинчиликларсиз амалга ошириш мумкин. Фақат сайтда янги танланган жамғарманинг шаклини тўлдириш керак.

Ходим жамғармани танлаганидан кейин яна бир танлов қилиниши лозим: ўтказиладиган маблағларни сақлашга қолдириши ва бунинг эвазига муайян фоизларни олиши, уларни Австралия ёки халқаро компаниялар акцияларига, шунингдек кўчмас мулкка инвестиция сифатида киритиши ҳам мумкин. Агар инвестициялар муваффақиятли бўлса, бўлғуси пенсия миқдори ошади.

Фуқаро 60 ёша тўлганида жамғармадан жамғарилган суммани олиши мумкин бўлади. Уларни нима қилишни фуқаронинг ўзи ҳал қилади. У ушбу миқдорни давлат пенсиясига қўшиши, бирор-бир катта нарса, масалан денгиз бўйидан уй олиши мумкин.

Пенсия нафақасининг жамғарилган қисмини махсус дастурлардан биридан, масалан, Super Co-contribution дан фойдаланган ҳолда ошириш мумкин. Унинг моҳияти шундан иборатки, агар ходим жамғармага қўшимча бадал киритадиган бўлса, давлат жамғариладиган пенсияни оширади. Давлат томонидан белгиланган қўшимча тўлов миқдори ходимнинг қўшимча киритган суммасига боғлиқ бўлади.

Бўлғуси пенсия нафақаларини оширишнинг яна бир имконияти – шахсий пенсия жамғармасини ташкил этиш. Тадбиркорларга шундай имконият берилган. Бундай жамғармалар, агар маблағлар тўғри инвестиция қилинса, анча даромад келтирилиши мумкин. Давлат тадбиркорлар томонидан жамғармалар ташкил этилишини рағбатлантириб, уларга фойда солиғи ставкасини 2 бараварга пасайтириб беради.

Шахсий жамғармани очиш учун қуйидаги бир қатор шартларга риоя этилиши лозим:

• 2–4 нафар аъзони излаб топиш, улар жисмоний ёки юридик шахслар бўлиши мумкин;

• трастни нотариал расмийлаштириш;

• банкда ҳисобрақам очиш;

• жамғармани тегишли органларда рўйхатдан ўтказиш.

 

Бошқа турдаги пенсия ва нафақалар

Австралияда ёшга боғлиқ бўлмаган пенсияни ҳам олиш мумкин. Ота-оналар давлатнинг қўллаб-қувватланишига умид қилишлари мумкин. Ҳукумат тўланган солиқлардан йиғилган суммаларни қайта тақсимлаб, болани парваришлаётганларнинг барчасига ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилади.

Никоҳини бекор қилган ва ёш болалари билан қолган аёл ночорликда кун кечиришига йўл қўйилмайди. Давлат уни моддий тарафдан қўллаб-қувватлайди, бир йил учун тахминан 16 500 доллар тўлайди. Шунингдек онага пенсионерларга бериладиган имтиёзлар ҳам тақдим этилади. 8 ёшга тўлмаган бола кичик ёшдаги бола ҳисобланади.

Пул ва имтиёзлардан ташқари, ёлғиз ота-оналарга давлат томонидан турар жой берилади. Бунда ижара ҳақини тўлашга тўғри келади, лекин суммаси унчалик катта бўлмайди. Бундан ўз харажатларини камайтириш мақсадида эридан ажрашган аёллар кўпроқ фойдаланишади.

Болаларга олинадиган пенсия алоҳида тартибда онанинг даромадига қараб ҳисобланади. Бир йил учун энг кам миқдор – 5 179 доллар, энг юқори миқдори эса – 47 330 доллар.

Нафақат болани тарбиялаётган ёлғиз ота-оналар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Кам даромадга эга бўлган кичкинтойлар ва оилавий жуфтликларга ҳам пенсия берилади. Бу ёрдамни олиш осон бўлмайди: нафақаларни олишга талабгорлар бажарилиши лозим бўлган бир қатор шартлар ва талаблар ишлаб чиқилган.

Ишсиз қолган ва пенсия олмайдиган фуқаролар ишсизлик нафақасига умид қилишлари мумкин. Мамлакат ҳудудида яшаётганига ҳали 10 йил бўлмаган шахсларга ҳам бундай нафақа берилади. Кўпинча мамлакатга энди келганлар ёки ҳали ёшга доир пенсия олмайдиганлар бундай нафақа тўланишини сўраб мурожаат қиладилар.

Ишсизлик нафақасига Австралияда яшаса бўлади, чунки унинг миқдори ҳафтасига 250 долларни ташкил қилади.

Австралияда ёрдам кўрсатишнинг анча турлари мавжуд. Ҳукумат мамлакатдаги ўзининг фуқароларига ғамхўрлик қилади.

 

Манба: https://visasam.ru

 

Маълумот учун!

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҲУҚУҚИГА ЭГАДИРЛАР.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 226 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика