71 ёшдаман. Пенсияни расмийлаштираётганимда битта иш жойида ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани беришмаган ва бундай ҳужжатни бошқа иш жойидан олишимга тўғри келган. 2006 йилда шундай бўлган эди. Шу боисдан пенсиям анча кам чиққан. Агар мен ҳозир шу маълумотларни топсам, вазиятни тўғриласа бўладими?
– Ҳа, албатта. Агар сиз пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирингизда, пенсия қайта ҳисоб-китоб қилинади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 49-м., 3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон ЎРҚ, кейинги ўринларда – Қонун).
Пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади (Қонуннинг 51-м.).
Маълумот учун!
Пенсия жамғармаси бўлимининг АЙБИ БИЛАН ўз вақтида олинмай қолган ПЕНСИЯ ПУЛИ ўтган давр учун МУДДАТИ ЧЕКЛАНМАГАН ҲОЛДА ТЎЛАНАДИ.