Norma.uz

Йўлланмалар олиш учун ЯИДХПга мурожаат қилинг

 

Илтимос, айтиб юборсангиз, пенсионер санаторийда бепул дам олиши мумкинми? 

 

– Йўлланма олиш учун сиз ДХМга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишингиз лозим. Сўровнома белгиланган шакл бўйича тўлдирилиши керак. Бундай хизмат кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди (19.11.2021 йилдаги 693-сон ВМҚ).

Йўлланмалар қуйидаги тартибда тақдим этилади:

а) ҳар йили:

• қуйидаги шахсларга:

• уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

• республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

• Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

• ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;

• ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;

б) икки йилда бир маротаба:

• уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

• ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, I гуруҳ ногиронини қараб турувчи шахсга;

в) уч йилда бир маротаба:

• ёшга доир пенсия олувчиларга.

Прочитано: 187 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика