Norma.uz

Давлат томонидан кафолатланади

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий таъминот, яъни давлат пенсиясини олиш конституцион ҳуқуқига эгалар:

• кексаликда – ёшга доир пенсия;

• меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотган тақдирда – ногиронлик пенсияси;

• боқувчисини йўқотган тақдирда – боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

 

Пенсия тайинланиши учун унга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилиш мумкин:

• эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

• аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

 

Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

 

Пенсияларнинг базавий миқдорлари:

а) ёшга доир пенсия учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;

г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 50%и миқдорида;

д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30%и, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100%и миқдорида.

 

Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч миқдорлари қуйидагича оширилади:

а) ёшга доир пенсиялар – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;

б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида;

г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун – боқувчининг пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5%и миқдорида оширилади.

 

Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

ПЖда аниқлаштирилди

 

 

Прочитано: 273 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика