Norma.uz

Собиқ ходимга пенсия олиши учун қандай ёрдам бериш мумкин

 

2023 йил 1 январдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилмайди (4.05.2021 йилдаги ПҚ-5102-сон қарор 1-б. «б» кичик б.). Лекин бунда иш берувчиларнинг my.mehnat.uz даги шахсий кабинетларида «Тасдиқлаш» тугмаси киритилди.

 

Ушбу функционал нима учун кераклиги ва у билан қандай ишлаш лозимлиги ҳақида «Норма маслаҳатчи» ва kadrovik.uz илтимосига биноан «ЯММТ» ИДАК бошқаруви Дирекцияси бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова гапириб берди. 

 

my.mehnat.uz даги иш берувчининг шахсий кабинетидаги «Тасдиқлаш» тугмаси функционали давлат пенсияларини тайинлаш билан боғлиқдир. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги иш ҳақи олинади.

Илгари пенсияга чиқаётган шахслар Пенсия жамғармасига стажи ва иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни тақдим этишлари керак эди. 2023 йил 1 январдан бошлаб ушбу амалиёт бекор қилинди, бироқ бундай маълумотларни олиш зарурати сақланиб қолди.

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси барча зарурий маълумотларни «Халқ банки» АТ ва Солиқ қўмитасининг жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маълумотлар базасидан олади. Лекин давлат пенсияси тайинланиши учун мурожаат қилган шахслар орасида ҳисоб-китоблар учун олиниши керак бўлган 10 йиллик давр 2005 йилгача бўлган меҳнат фаолиятини ўз ичига олади. Бу вақтда эса, маълумки, ижтимоий суғурта ажратмаларини марказлаштирилган автоматик ҳисобга олиш юритилмаган. Бундай ҳолатларда зарур маълумотларни олишда Пенсия жамғармасига ЯММТ ёрдам беради.

Масалан, пенсияга чиқаётган шахсда 1990 йилдан 2010 йилгача меҳнат стажи бор. 2010 йилдан кейин у ҳеч қаерда ишламаган. Меҳнат стажи ҳақидаги барча ёзувлар ЯММТга киритилган.

Бундай шахслар учун стаж тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга кимлар киритади?

– Пенсияга чиқаётган шахс буни мустақил равишда амалга ошириши ёки ёрдам сўраб Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек маълумотларни пенсияга чиқаётган шахснинг илтимосига кўра иш берувчилар ҳам киритишлари мумкин.

 

Ушбу маълумотлар 2005 йилгача бўлган давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар билан қандай тўлдирилади?

– Бунинг учун ЯММТ тизими тасдиқлаш учун сўровларни автоматик равишда қуйидагиларга юборади:

• агар ташкилот тугатилган бўлса – «Ўзархив» агентлигига;

• агар ташкилот фаолият юритишда давом этаётган бўлса – my.mehnat.uz даги ташкилотнинг шахсий кабинетига.

 

Бундай сўровларни қаерда кўриш мумкин ва уларга қандай муносабат билдириш керак?

– Иш берувчиларга юборилган сўровлар my.mehnat.uz даги шахсий кабинетдаги «Тасдиқлаш» тугмаси функционалида жамланади.

Ташкилотнинг масъул ходими ушбу сўров бўйича керакли маълумотларни тақдим этиш учун маълум бир ишларни бажариши лозим.

Кадрлар бўлими ходимида зарур маълумотларни топишда қийинчиликлар юзага келганда нима қилиш керак?

– Эътибор беринг: сўров шахсан кадрлар бўлими ходимига эмас, балки ташкилотга юборилади. Ташкилотда раҳбар бўлиб, у сўров бўйича маълумотларни тақдим этиш ишларини ташкиллаштириши лозим.

Агар кадрлар бўлими ходими қандайдир сабабларга кўра маълумотларни мустақил равишда топа олмаса, у ёрдам сўраб раҳбарга мурожаат қилиши керак. У ўз навбатида, зарурий шарт-шароитларни яратиб бериши, хусусан, зарурий маълумотларга эга бўлган ташкилотнинг бошқа бўлинмаларини жалб этиши шарт.

Сўровнинг ўзида хатолар бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, иш даврлари нотўғри ёки бундай одам ташкилотда умуман ишламаган деб кўрсатилган бўлиши мумкин. Шунингдек шундай ҳолатлар ҳам бўладики, у ёки бу сабабларга кўра ташкилотда мазкур даврда ушбу шахс бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаслиги мумкин ва ҳ.к. Бундай ҳолатларда бирор нарсани тўқиб чиқариш керак эмас, барча маълумотлар ҳужжатлар асосида киритилиши лозим.

Сиз маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолатга дуч келсангиз, айнан шундай деб кўрсатинг. Тўланган иш ҳақини акс эттириш учун берилган шаклларда «Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас» деган қизил тугма бор. Уни босинг ва тизим сизга сўралаётган маълумотлар йўқлигининг сабабини кўрсатиб беради. Тайёр шаклларда таклиф этилган жавоблар ичида сизга зарури йўқ бўлса, ҳақиқий сабабини сўзлар билан баён қилишингиз мумкин, қуйидаги учта жавоб келтирилган:

• фуқаро бизнинг ташкилотимизда ишламаган;

• ташкилотда зарурий маълумотлар мавжуд эмас;

• меҳнат стажи даврлари нотўғри киритилган.

 

Сўровни жавобсиз қолдириш мумкинми?

– Мумкин эмас. Барча маълумотлар автоматик равишда Пенсия жамғармасига ўтказилади ва унинг ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўрилади.

Бундай сўровларга тезкор муносабат билдиришнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда иш берувчиларга таклифларимиз бор – my.mehnat.uz даги фаолиятга масъул бўлган ходимга сўровлар келган-келмаганлигини тез-тез текшириб туриш ва уларга жавобларни чўзиб юбормаслик мажбуриятини юкланг. Буни ҳар ҳафтада амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Олег Гаевой тайёрлади.

Прочитано: 262 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика