II гуруҳ ногирониман, ишлайман. Шу йил ёшга доир пенсияга чиқишим керак. Ногиронлик ҳолатида ишланган давр стажга киритиладими?
– Ҳа, албатта. Ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шунингдек у вафот этган ногиронлиги бўлган шахс учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси бўйича ҳам иш стажига қўшилади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 51-б.).
Маълумот учун!
Етим қолган болаларни ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яқин қариндошлари уларни НАВБАТГА ТУРМАСДАН фарзандликка олиш ёки оиласига тарбиялаш учун қабул қилиш ҲУҚУҚИГА ЭГАЛАР.