Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон ҳукуматига пенсия ёшини 65 ёшгача оширишни тавсия қилдилар.
Ўзбекистон Пенсия жамғармасидан (ПЖ) хабар беришларича, Пенсия жамғармасида бундай таклиф ёки лойиҳалар кўриб чиқилаётгани йўқ. Ушбу масала кун тартибига қўйилмаган.
Ўзбекистонликларнинг бу борада хавотирланишларига ҳожат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, илгари Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон ҳукуматига пенсия ёшини оширишни тавсия қилган эдилар.
Уларнинг фикрича, 2025 йилдан бошлаб пенсия ёшини секин-аста (йилига 3–4 ой оралатиб) 65 ёшгача ошириш назарда тутилган қарорни қабул қилиш мақбул вариант бўлади.
Ўзбекистон пенсия ёши аёллар учун 55 ёш ва эркаклар учун 60 ёш деб белгиланган ягона собиқ совет республикаси ҳисобланади.
Манба: https://kun.uz