Қонунчиликда пенсияга оид ҳужжатларни сақлаш бўйича қандай муддатлар белгиланган?
– Пенсия тўлови тўхтатилгандан кейин пенсия йиғмажилди ёшга доир ва ногиронлик бўйича – 10 йил, боқувчисини йўқотганлик ҳолатлари бўйича – 25 йил сақланиши керак.
Пенсия йиғмажилдлари пенсионер (нафақа олувчи)нинг доимий яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимида махсус жиҳозланган хонада сақланади (17.11.2011 йилдаги 2282-сон Йўриқноманинг 55-б.).