Пенсионер ота-оналар (ногирон эмас) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари ҳисобланадими ва улар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олишлари мумкинми?
– Ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки меҳнатга қобилиятсиз ҳисоблансалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 19-м. «б» б.). Иккинчи пенсияга бўлган ҳуқуққа келсак, давлат пенсияларининг турли хилларини (ёшга доир пенсия, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини) олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади (Қонуннинг 4-м.). Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса – боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар (Қонуннинг 20-м. 2-қ.).