Norma.uz

Ҳужжатлар: электрон версияси

 

Ҳозирги кунда пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган кўпчилик фуқаролар архивдан маълумотномаларнинг тақдим этилиши борасида иккиланиб қолишмоқда. Пенсия тайинлашда қандай ўзгаришлар бўлганлиги ҳақида «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев гапириб беради. 

 

– Ўтган йили янги Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ) қабул қилинди, унда давр тақозоси билан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ўз аксини топди.

Ҳозирда «банд шахслар» тоифасига меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар; 2021 йил 1 июндан кейинги давр учун турмуш ўртоғининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқни тўлаган жисмоний шахс; ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам киритилган.

Ҳужжатларни расмийлаштиришга келсак, янги тартибга кўра:

• ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ») орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади;

• пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ёки электрон почта орқали мурожаат қилиниши мумкин;

• ЯММТда стаж, иш ҳақи ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, аризага тегишли ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилмайди;

• аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ташкилот маъмуриятига ёки ариза берувчига 5 кунлик муддатда ёзма равишда ёки ариза берувчининг мобиль телефон рақамига «СМС» хабарномани юборган ҳолда маълум қилади.

Пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар жамғариб бориладиган пенсия тизимидан; Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан; бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда шахсни вафот этганлиги тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахсни вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатлари тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахснинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Адлия вазирлигининг «Электрон архиви» ахборот тизимидан мустақил тарзда олинади. Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахсдан ушбу фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки маълумотномалар қабул қилинмайди. 18–23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги ҳақидаги маълумотлар Олий таълим вазирлигининг электрон тизимидан олинади.

 

Маълумот учун!

ЯММТда зарурий МАЪЛУМОТЛАР (стаж, иш ҳақи ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар) мавжуд бўлса, аризага тегишли ҳужжатлар илова қилиниши ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.

Прочитано: 246 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика