Norma.uz

Кимлар кўпроқ пенсия олади

 

1 январдан россияликларда янги тўловлар пайдо бўлди ва амалдаги тўловлар миқдори оширилди.

 

Пенсия жамғармалари бўлган шахслар декабрь ойиданоқ тахминан 19 000 рубль миқдорида маблағ олишни бошладилар. Бу пуллар нафақат бир вақтнинг ўзида, балки қисмларга бўлинган ҳолда ҳар ойда кичик миқдорларда ҳам берилади. Тўловлар ҳаммага тўланмайди, фақат 55 ёшга (аёллар) ва 60 ёшга (эркаклар) тўлган шахсларга берилади. Бунда муайян стажга ва маълум миқдордаги пенсия балларига эга бўлиш талаб этилмайди. Сумма қатъий белгиланмаган. У ҳар бир олувчида турлича бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, РПЖ пенсия жамғармалари маблағларидан тўловларни 2012 йилдан буён амалга оширади. Уларни олиш учун ариза ёзиб топширилиши керак.

Янги йилдаги янгиликларга келадиган бўлсак, индексация қилиниши муносабати билан болали оилаларга бериладиган ҳар ойлик ва бир марталик тўловлар миқдори оширилди. Бундан ташқари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) оширилиши муносабати билан 1 январдан бошлаб айрим ижтимоий тўловлар миқдори оширилди. Бунда ўртача иш ҳақига боғлиқ бўлган кўмак чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилмоқда. 1 январдан бошлаб у 13 890 рублни ташкил этади. «Европа юридик хизмати»нинг экспертлик хулосалари бўйича юрист Никита Кузнецовнинг таъкидлашича, болани 1,5 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси миқдори ҳам оширилади. Ойлик тўловлар миқдори ота-онанинг 2 йиллик ўртача иш ҳақидан 40% миқдорида ҳисобланади, ушбу миқдор қонунда белгиланган минимумдан кам бўлмаслиги лозим. Бола туғилганда бирйўла тўланадиган тўлов индексация қилинади ва 19 981 рублни ташкил этади.

Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, шунингдек бола туғилганда бирйўла тўланадиган нафақа янги тартиб бўйича тайинланади, бунда ариза топширилмайди. Тўловларни бериш схемаси асосан аввалгидек сақланиб қолади. Тўғри, яқин кунларда нафақаларни ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини рақамли расмийлаштиришга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек 2022 йилда оналар капитали миқдори оширилади. Биринчи болага 503 237 рублгача, иккинчисига – 665 009 рублгача берилади.

2018 йил 1 январдан бошлаб иккинчи боласи туғилган ёки фарзандликка олинган кам даромадли оилаларга РПЖ томонидан оналар капитали маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик тўловлар тўланади. Ушбу тўлов бола 3 ёшга тўлгунига қадар берилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб ариза тақдим этилган санада белгиланган болалар учун ҳудудий яшаш минимуми миқдорида ҳар ойлик тўловлар тўланади. Бунинг учун ота-оналар бола туғилганидан кейин 3 йил мобайнида ариза тақдим этишлари мумкин. Дастлабки тўлов даври бола 1 ёшга тўлгунига қадар бўлган муддатга белгиланади. Бундан кейин тўлов тайинлаш ҳақида янги ариза берилиши лозим.

Россия ҳудудида доимий яшайдиган оилалар, агар иккинчи фарзанди ва она Россия Федерацияси фуқароси бўлса, ойлик тўловни олиш ҳуқуқига эга бўладилар, бунда иккинчи фарзанд 2018 йил 1 январдан кейин туғилган бўлиши ҳамда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори ушбу оила яшайдиган ҳудудда меҳнатга қобилиятли аҳоли учун белгиланган яшаш минимуми миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим.

Шунингдек оилавий авиаташувларни субсидиялаш қоидаларига мувофиқ болали оилалар махсус пасайтирилган тарифлар бўйича авиачипталарни олишлари мумкин. Имтиёздан фойдаланиш учун йўловчилар бола ва уни кузатиб борувчи учун ягона брон қилинган чипталарни олишлари лозим. Чипта олиш учун паспорт ва боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг ўзи етарли бўлади.

Ушбу имтиёз фақат ички қатновлар бўйича ҳамда фақатгина 46 йўналишга татбиқ этилади.

 

Интернет тармоғи материаллари асосида.

 

Маълумот учун!

Ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз яшайдиган ПЕНСИОНЕРГА тегишлилиги ҲОЛАТИ ички ишлар органлари томонидан берилган маълумотнома берувчининг яшаш жойи бўйича БИР ЎЗИ яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 215 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика