Norma.uz

Ўзгаришлар 2022 йилдаги

 

2022 йил 1 январдан бошлаб

ПЕНСИЯ жамғармаси томонидан молиялаштириладиган давлат пенсиялари, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

ПЕНСИЯ ва нафақаларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи пенсия ва нафақалар тўланадиган (етказиб берилган) сумманинг 1%игача миқдорда бўлиши мумкин. Пенсия ва нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва республика бюджети томонидан тўлаб берилади.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб

ФУҚАРОЛАРДАН меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИНИ тайинлаш «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига (ЯММТ ИДАК) киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.

ПЕНСИЯГА чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқаролар ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш учун бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Прочитано: 332 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика