Norma.uz

Алоҳида хизматлари учун

 

Ватан олдида алоҳида хизматлари учун мукофотларга эга бўлган шахс пенсиясига устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўладими?

 

– Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахслар хизматларига қараб пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100%идан 150%игача миқдордаги устама ҳақларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 28-м. «к» б.).

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига эга бўлган шахслар пенсионерларнинг мазкур тоифасига киритилади. Улар 1 БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар (Низомнинг 6-б., «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон – «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган; 252-сон Низомнинг 113-1-б.).

Қуйидаги фахрий унвонлар учун ҳар ойда ҳисобланадиган қўшимча тўлов миқдорлари белгиланган: «… хизмат кўрсатган арбоб», «… халқ артисти» – 3 БҲМ, «Хизмат кўрсатган артист» – 1,8 БҲМ, «… хизмат кўрсатган … ходими» – 1,6 БҲМ (17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон Фармон билан тасдиқланган; 252-сон Низомнинг 114-б.).

Прочитано: 283 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика