Norma.uz

Бирор-бир ёрдам пули бериладими

 

Педагогика коллежининг 1-курс талабасиман, сиртдан ўқийман. Бир йилда 6 млн сўм контракт тўлайман. Шунингдек иккита фарзандим бор: 14 ёш ва 3,5 ёш.

Шу муносабат билан давлатдан бирор-бир ёрдам олишим мумкинми?

 

– Йўқ, ололмайсиз. 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақани олиш учун сиз кам таъминланган оила деб эътироф этилишингиз лозим. Ўртача ойлик умумий даромад ҳар бир оила аъзосининг минимал истеъмол харажатларидан ошмайдиган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади (654-сон Низомнинг 7-б.; 27.08.2021 йилда 544-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низом).

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 12-б.).

Бундан ташқари, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

Прочитано: 219 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика