Norma.uz

Қайта ҳисоб-китоб қилиш учун

 

Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:

а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова) 112-бандида назарда тутилган устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ўзгариши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:

• қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда;

• тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;

• оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим муассасасидан берилган унинг ўқувчи эканлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этган тақдирда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;

• ногиронлик гуруҳи ўзгарганда.

I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда ПЖ бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин 5 кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш тўғрисидаги билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда айни бир вақтда тақдим этилган ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши шарт.

Прочитано: 108 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика