Norma.uz

Фақат битта давр ҳисобга олинади

 

Ўғлим 16 ёшга тўлганда унга I гуруҳ ногиронлиги тайинланди. Оилавий шароитим туфайли даврий ишлашга мажбур бўлганман. Стажим 18 йилни ташкил қилади. Пенсия жамғармаси бўлимига ҳужжатларни топширганимда стажим 20 йил бўлмагани сабабли пенсия тайинлашни рад қилишди, бироқ I гуруҳ ногиронини парваришлаш даврини ҳисобга олишмади.

50 ёшдан имтиёзли пенсияни расмийлаштиришим учун ўғлимни парваришлаган йилларим умумий стажга киритиладими? Пенсия тайинлаш рад қилиниши тўғрими?

 

– Шуни эътиборга олиш лозимки, фаолиятнинг 2 даври бир вақтнинг ўзига тўғри келса, у ҳолда иш стажига фақат бир давр қўшиб ҳисобланади (252-сон Низомнинг 36-б. 1-хатбошиси).

Мурожаатингизда, афсуски, меҳнат фаолияти ва ногиронлиги бўлган болани парваришлаш даврларини кўрсатмагансиз.

252-сон Низомнинг 35-банди «а»-«г» ва «д»-«и» кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига 252-сон Низомнинг 35-банди «а»-«г» кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бири қўшиб ҳисобланади (252-сон Низомнинг 36-б. 2-хатбошиси).

«а»–«г» бандлар меҳнат фаолияти даврлари, «д»–«и» бандлар айрим тоифадаги шахсларни парваришлаш даврлари ҳисобланади.

Меҳнат фаолияти даврларингиз ўғлингизга I гуруҳ ногиронлиги тайинланган даврга тўғри келган бўлса, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан фақат битта давр ҳисобга олинган ва тегишли равишда, иш стажингиз 20 йилдан кам муддатни ташкил қилган бўлиши мумкин.

 

Маълумот учун!

Ногиронлик белгилари яққол кўриниб турган анатомик нуқсонларга эга бўлган шахсларга ҚЎШИМЧА тиббий кўрикдан ўтказилмасдан МУДДАТ ТАЙИНЛАНМАСДАН ногиронлик белгиланади.

Прочитано: 70 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика