Norma.uz

Имтиёзлар ва пенсиядан олдинги тўловлар

 

Россияда пенсияга чиқишдан олдинги ёш тушунчаси мавжуд, бу фуқаро пенсияга чиқишига 5 йил муддат қолганда бошланади. «Прайм» агентлигининг маълум қилишича, бундай даврда россияликлар учун бир қатор имтиёзлар ва тўловлар белгиланган.

 

Санкт-Петербург давлат университетининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлар кафедраси ассистенти Фотима Ногайлиеванинг таъкидлашича, пенсия арафасидаги ёшга тўлган россияликлар майдони 6 сотихдан ортиқ бўлмаган ер участкаси учун ер солиғини тўлашдан озод этилади. РФ Солиқ кодексининг 407-моддасига мувофиқ бундай фуқаролар кўчмас мулк (уй-жой, ижодий устахона, ер участкасидаги хўжалик қурилмалари ёки иншоотлари, гаражлар) учун солиқни тўламайдилар. Шунингдек транспорт солиғи бўйича ҳудудий имтиёз мавжуд.

Имтиёзлардан ташқари, пенсия ёши арафасида бўлган россияликлар пуллик тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Хусусан, уларга оширилган миқдордаги ишсизлик нафақаси тўланиши лозим: 2022 йилда у 12 792 рублни ташкил қилади.

«Бундан ташқари, аёллар 55 ёшга ва эркаклар 60 ёшга тўлганларида, агар минимал эҳтиёжлари учун даромадлари етарли бўлмаган тақдирда болаларидан, собиқ турмуш ўртоқларидан, неваралари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки фарзандликка олган ўғил-қизларидан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўладилар, алимент тўловчиларда эса тегишлича етарли даромад бўлади. Алиментлар миқдори тарафларнинг келишувига биноан ёки суд томонидан белгиланади», – деб таъкидлайди Ногайлиева.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, пенсияга чиқишига 5 йил қолганда россияликлар жамғарилган пенсияни ёки, агар жамғарилган пенсияни олиш учун меҳнат стажи ёки пенсия коэффициенти етарлича бўлмаган тақдирда, бир марталик тўлов тўланишини талаб қилишлари мумкин.

 

Интернет тармоғи материаллари асосида.

Прочитано: 343 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика