Norma.uz

Иккитадан биттаси

 

1946 йилда туғилган онам ёшга доир пенсия оладилар, инсультдан сўнг реанимация бўлимида 1,5 йилдан ортиқ даволандилар. Ҳозирда менинг уйимда даволаняптилар.

Ногиронлик расмийлаштирилганда у ёшга доир пенсияни ҳам олиши мумкинми?

 

– Бир вақтнинг ўзида ногиронлик пенсияси ва ёшга доир пенсияни олиш мумкин эмас. Давлат пенсияларининг турли хилларини (ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси) олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади (Қонуннинг 4-м.).

Бунда онангизга I гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, унинг пенсиясига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75%и миқдорида устама ҳақ ҳисобланади. Тайинланган пенсия туридан қатъи назар, устама ҳақлар ҳисобланади (Қонуннинг 28-м. «д» б.; 252-сон Низомнинг 113-б.).

I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди (252-сон Низомнинг 149-б.).

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Маълумот учун!

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги АРИЗА пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига БЕРИЛАДИ.

Прочитано: 69 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика