Ташкилот даъво аризасини судга топшириш учун икки марта давлат божини тўлади. Банк модемограммани юборди, лекин ғазначилик нотўғри тўланган суммани қайтармаяпти.
Ғазначиликка ортиқча тўланган давлат божини қайтариш тўғрисида қайси манзилга ва қандай тартибда ёзиш лозим?
– Давлат божи суммаси суд томонидан берилган маълумотномага асосан тўловчининг ёзма шаклдаги аризасига биноан қайтарилади (ИПК 115-м.).
Тегишинча, бунинг учун ёзма шаклдаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш лозим («Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-м. 2-қ.). Аризага суднинг тегишли ажрими нусхаси, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси илова қилинади. Суд томонидан давлат божини қайтариш тўғрисидаги маълумотнома берилади, кейин у тегишли ғазначилик бўлимига тақдим этилади.
Нурали Нурмуҳамедов, «Norma» МЧЖ эксперти.