Ёш болам бор. Болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасини оламан. Боламни бир ўзим тарбиялаяпман, ҳеч қаерда ишламайман.
Давлат томонидан бирор-бир кўмакни олишга ҳақлиманми? Агар шундай бўлса, қаерга мурожаат қилишим керак?
– Ҳа, сиз ҳар ойда ун ва қолипли нон сотиб олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида пуллик компенсация олишга ҳақлисиз. Компенсация болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси билан бир вақтда тўланади (ВМнинг 14.10.2019 йилдаги 866-сон қарорининг 5-б.). Бундай компенсация олмаётган бўлсангиз, яшаш жойингиздаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
Шунингдек мурожаатингизда боланинг отаси ҳақида айтилмаган. Агар у вафот этган бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланишини сўраб мурожаат қилишингиз мумкин.
Маълумот учун!
Иккинчи жаҳон уруши ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА НОГИРОНЛАРИГА 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пуллик мукофотлар ТЎЛАНДИ.