Майда 53 ёшга тўламан. Ишлайман. Кейинги йил пенсияга чиқишни режалаштиряпман, сабаби стажим етади, бироқ штат қисқартирилишига тушиб қолдим.
Қисқартириш туфайли пенсияга ҳужжатларни топшириш учун бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобга туришим лозимми? Пенсияга чиқишимдан олдин қисқартириш туфайли мени ишдан бўшатишга ҳақлимилар?
– Иш берувчи технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан иш ўринларини қисқартиришга ҳақлидир (МК 100-м. 2-қ. 1-б.).
Бундай ҳолатларда аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 14-м.).
Мазкур ҳолатда туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномаси пенсия тайинланиши учун асос ҳисобланади (252-сон Низомнинг 12-б. «п» кичик б.).