Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 19 / Юридик маслаҳатлар

Миллий валютада тўлов

 

Етказиб берувчи ва олувчи етказиб беришга уч тарафлама шартномани тузишмоқчи. Етказиб берувчига учинчи тараф – олувчининг хорижий ҳомийси бўлган хорижий компания шартнома бўйича тўлов тўлайди.

Юридик шахслар – резидентлар етказиб беришга шундай уч тарафлама шартномани тузиши мумкинми?

 

– Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФК 354-м. 5-қ.).

Шу билан бирга республика ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар, айрим ҳолатларни истисно этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-м. 1-қ.).

Битим республика ҳудудида амалга оширилганлиги сабабли товар учун тўлов сўмда тўланиши лозим. Тегишинча, норезидент хорижий шахс билан товар учун ҳақни республика ҳудудида тўлаш шарти билан уч тарафлама шартнома туза олмайсиз.

 

* * *

 

Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ўртасида тузиладиган шартномаларда шартнома баҳоси (қиймати) хорижий валютада кўрсатилиши ва бир вақтнинг ўзида тўлов Ўзбекистон сўмида тўлов пайтидаги ЎзР МБ курси бўйича амалга оширилиши мумкинми?

– 2017 йил сентябрдан бошлаб товарлар, ишлар ва хизматлар нархлари ва тарифлари, жамиятнинг устав капиталига минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-б. 3-хатбошиси).

Шу тариқа, шартномада белгиланадиган нархлар сўмда қайд этилиши лозим.

 

Наргиза Воҳидова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика