Norma.uz

Тўлиқ ой учун

 

Ходим дала шароитида ишлаган, геолог сифатида 3-сон Рўйхатга биноан муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун имтиёзли стажга эга. Унга иш жойидан имтиёзли стаж тўғрисидаги маълумотнома берилган, унда бир ҳолатда календарь кунлар сони (яъни дала шароитида ишлаган кунлари), бошқа ҳолатда эса иш кунлари сони кўрсатилган.

Мазкур ҳолатда имтиёзли стаж қандай ҳисобланади – календарь кунлари бўйичами ёки иш кунлари бўйичами? Имтиёзли стаждаги иш кунларини қандай қилиб календарь кунларга (ва аксинча) ўтказиш мумкин?

 

– Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатининг (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) I қисми II-«Геология-разведка ишлари» бўлимида назарда тутилган, махсус иш стажи имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ходимларга пенсия дала шароитидаги ишларнинг амалдаги давомийлиги бўйича ҳисобланади (Йўриқноманинг 38-б., АВ томонидан 12.03.2012 йилда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Фуқаро дала шароитидаги ишларда нафақат иш кунларида, балки иш кунларидан ташқари кунларда ҳам бўлиши мумкинлигини ҳисобга оладиган бўлсак, имтиёзли стажни ҳам календарь кунлари бўйича, ҳам иш кунлари бўйича уларни бир хил форматга келтириб олган ҳолда ҳисоблаш мумкин. Мазкур ҳолатда ушбу муаммони ҳал этишнинг 2 та йўли мавжуд:

1) маълумотномада иш кунлари кўрсатилган бўлса, ҳафталар ва ойлар ушбу ой ёки ҳафтадаги иш кунларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Масалан, маълумотномада 2021 йил апрелда дала шароитида 22 иш куни ишланганлиги кўрсатилган бўлса, 2021 йил апрель ойида 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни белгиланганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу даврни тўлиқ ой сифатида иш стажига киритиш лозим (22 / 22 = 1 ой);

2) маълумотномада календарь кунлари кўрсатилган бўлса, ҳафталар ва ойлар ушбу ойдаги ёки ҳафтадаги календарь кунларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Масалан, маълумотномада 2021 йил апрель ойида дала шароитида 30 календарь кун ишланганлиги кўрсатилган бўлса, 2021 йилнинг апрель ойида 30 календарь кунини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу даврни иш стажига тўлиқ ой сифатида киритиш лозим (30 / 30 = 1 ой).

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Маълумот учун!

Ходимга ва унинг оила аъзоларига пенсия (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) тайинлаш тўғрисидаги АРИЗА охирги иш ЖОЙИ БЎЙИЧА ташкилотнинг маъмурияти орқали БЕРИЛАДИ.

Прочитано: 293 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика