Шахс жиянининг фойдасига меросдаги улушидан воз кечмоқчи.
Меросдан иккинчи даражали меросхўрлар фойдасига воз кечиш мумкинми?
– Бошқа даражадаги меросхўрнинг фойдасига меросдан воз кечиш мумкин.
Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли (ФК 1148-м. 3-қ.). Булар васиятнома бўйича ёки қонун бўйича исталган даражадаги меросхўрлар бўлиши мумкин (ФКга Шарҳ, 3-жилд).
Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади (ФК 1147-м. 2-қ.).