Айни пайтда пандемия туфайли хорижда яшаяпман. Қизимга пенсиямни олиши учун берган ишончномамнинг муддати олдинги ойда тугаган.
Ўзбекистон Элчихонасида тасдиқланган янги ишончномани юборишим мумкинми?
– Ҳа, мумкин. Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим (252-сон Низомнинг 160-б. 3-хатбошиси).