Пенсияга устамаларни олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?
– Маълумки, айрим тоифадаги фуқаролар пенсияга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Тегишинча, ушбу ҳуқуқ тасдиқланиши лозим.
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
а) ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш ногирони эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
б) I гуруҳ ногиронликни белгилаш тўғрисида ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;
в) II гуруҳ ногиронликни белгилаш тўғрисида ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;
г) ариза берувчининг уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
д) ариза берувчининг 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида ишлаганлигини ва ҳарбий мажбуриятларни бажарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
е) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматчининг ёки ИИО ходимининг ўлими ҳарбий хизмат мажбуриятларини ёки ИИОда хизматни бажариш билан боғлиқ эканлигини тасдиқлайдиган маълумотнома, шунингдек вафот этган ҳарбий хизматчининг ёки ИИО ходимининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки вафот этган ҳарбий хизматчининг ёки ИИО ходими билан тузилган эр-хотин(лар) никоҳи тўғрисидаги гувоҳнома;
ж) «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
з) фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (252-сон Низомнинг 16-б.).