ХК фуқаролик судига мулкдори МЧЖнинг ягона муассиси бўлган турар жой учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилиши мумкинми?
– Мазкур ҳолатда банкрот деб эътироф этиш тўғрисида иқтисодий судга мурожаат қилиш лозим.
МЧЖ иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ҳамда улар киритган ҳиссалар қиймати доирасида жамият фаолияти билан боғлиқ бўлмаган хатарлар юклатилмайди. Бироқ иқтисодий судга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида мурожаат қилинганда ва тугатиш бўйича иш очилганда МЧЖ муассисига субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м. 1-қ., 5-м. 11-қ.).