Фирма меҳмонхона мажмуасини қуряпти.
Меҳмонхонани қуришда электрон рўйхатга ҳисобга туриш лозимми (27.05.2020 йилдаги ПҚ-4732-сон қарор)?
– Меҳмонхона мажмуасини қуришда Улушли иштирокдаги қурилишга маблағларни жалб этадиган қурувчиларнинг электрон рўйхатига ҳисобга турилмайди.
Мазкур Рўйхатга кўп қаватли уйлар қурилишига юридик ва жисмоний шахсларни улушли иштирокка жалб этадиган қурувчилар киритилади (27.05.2020 йилдаги ПҚ-4732-сон қарорнинг 1-б.).