Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 19 / Паспорт масалалари

Фуқароликни қандай олиш мумкин

 

Қачон фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тан олинади?

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 1-қисмига мувофиқ:

● 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, мурожаат қилгунга қадар Ўзбекистон Республикасида узлуксиз яшаган;

● чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган;

● 2020 йил 1 апрелга қадар яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Юқорида келтирилган шартлардан лоақал бирининг мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишни рад этишга асос ҳисобланади.

ЎзР фуқаролигини тан олиш илгари Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тугатилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди (Низомнинг 26-б., 10.03.2021 йилдаги ПФ-6185-сон Фармонга 1-илова).

ЎзР фуқаролигини тан олиш юзасидан белгиланган шаклдаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

● сўровнома;

● яшаш гувоҳномаси (фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси);

● никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);

● ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (ўзгаришлар мавжуд бўлса);

● давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

ИИО масъул ходими томонидан ушбу ҳужжатларнинг қонунийлиги ўрганиб чиқилган ҳолда, аслидан нусха олиниб, муҳр билан тасдиқланади ва ҳужжатларнинг асли ариза берувчига қайтариб берилади.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлик ҳолати фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан юритилган йиғма иш жилдида сақланган собиқ Иттифоқ паспорти ҳамда ҳисоб варақалари, уй дафтари ёки хўжалик китобида доимий рўйхатдан ўтганлик (пропискага қўйганлик) тўғрисидаги белгининг мавжудлиги билан тасдиқланиши мумкин.

Ҳужжатларни қабул қилган масъул ходим томонидан 10 иш куни ичида фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан юритилган материалдаги фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини белгилаш учун асос бўлган ҳамда унинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлардан нусха олинади, гербли муҳр ва ўз имзоси билан тасдиқланади.

Башарти, мавжуд маълумотлар бўйича шахснинг Ўзбекистон Республикасида 1995 йил 1 январга қадар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ҳолатини тасдиқлаш имкони бўлмаганда, шахсга ҳужжатлар қайтариб берилади ва ушбу ҳолатни суд тартибида тасдиқлаш ҳақли эканлиги тушунтирилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар материалга қўшилади, тўпланган ҳужжатлар асосида фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги текширилиб, текшириш якуни бўйича туман (шаҳар) ИИО раҳбари томонидан тасдиқланадиган маълумотнома тайёрланади.

Материал Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБларига юборилади. Бунда масъул ходим томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида маълумотлар базасида ЎзР фуқаролигини тан олишга оид талабнома шакллантирилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар бир ойлик муддатда ўрганиб чиқилиб, Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, хулоса тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари, вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади.

Хулосанинг бир нусхаси тўпланган материалга илова қилиниб, ИИВга келишиш учун юборилади. Хулосада идоралараро маълумотлар базасида ЎзР фуқаролигини тан олишга оид шакллантирилган талабномага мувофиқ, қайдлар киритилиши лозим.

ИИВ келиб тушган материални 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқиб, хулоса асослантирилганлигини текширади ва ўз муносабати билдирилган хатни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБлари орқали ҳудудий ИИОга юборади.

ИИО томонидан ариза берувчига бу ҳақда 3 иш куни ичида хабар берилади ва ID-картасини расмийлаштириш чоралари кўрилади (Низомнинг 27-б.).

Қонуннинг 6-моддаси 2-қисмига мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади:

● ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари деб тан олинган;

● 1995 йил 1 январга қадар ота-онаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва мурожаат қилгунга қадар Ўзбекистонда узлуксиз яшаб турган;

● чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган;

● 2020 йил 1 апрель кунига қадар яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган фуқаролиги бўлмаган шахс.

Башарти ота-онаси (ёлғиз ота ёки онаси) билан бирга Ўзбекистон Республикасига кириб келган бола доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган бўлса, ота ёки онасининг доимий рўйхатга олинган жойи унинг доимий рўйхатга олинган жойи ҳисобланади.

Бундай шахсга доир ЎзР фуқаролигини тан олиш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва материални кўриб чиқиш унинг ота-онасининг (ёлғиз отаси ёки онасининг) Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинганлиги бўйича тегишли хулосалар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 28-б.).

Шунингдек қуйидаги шахсларнинг ҳам ЎзР фуқаролигини тан олиш юзасидан аризалари Қонуннинг 6-моддаси 2-қисмига мувофиқ кўриб чиқилиши мумкин:

а) ота-онасидан бири Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисми «а», «б» ва «в» бандларига мувофиқ ЎзР фуқароси бўлиб, иккинчиси эса Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинган бўлса;

б) ота-онасидан бири 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан фуқароликка қабул қилинган бўлиб, иккинчиси эса ЎзР фуқароси деб тан олинган бўлса;

в) ота-онаси (ёлғиз ота ёки онаси) 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан фуқароликка қабул қилинган бўлса;

г) ота-онасидан бири Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисми «а», «б» ва «в» бандларига мувофиқ ЎзР фуқароси бўлса, иккинчиси эса 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва вафот этган бўлса;

д) ота-онасидан бири 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва вафот этган, иккинчиси эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан ЎзР фуқаролигига қабул қилинган бўлиб, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган бўлса;

е) ота-онасидан бири 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вафот этган, иккинчиси эса ЎзР фуқароси деб тан олинса;

ж) агар ота-онаси ёхуд ёлғиз ота ёки онаси 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вафот этган бўлса.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш учун етарли асослари мавжуд бўлмаган шахслар, ўз хоҳишларига кўра ЎзР фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин (Низомнинг 29-б.).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 373 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика