Norma.uz

Муддатидан олдин пенсияга қандай чиқиш мумкин

 

Бир нечта вариантлар мавжуд: ишини йўқотганда, иш стажи ҳаддан зиёд кўп бўлганда, шунингдек айрим касб эгаларига муддатидан олдин пенсия чиқиш ҳуқуқи берилган.

 

Россияда пенсия ёшига яқинлашиб қолганда штат қисқариши ёки ташкилот тугатилиши сабабли ишидан айрилган ҳолатларда муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин. Бунда у бандликка кўмаклашиш хизматида ҳисобга турган бўлиши, бироқ у ерда уни ишга жойлаштира олмаганликлари инобатга олинади.

Мазкур ҳолатда бандликка кўмаклашиш хизмати муддатидан олдин пенсия тайинланишини таклиф этади. Пенсия ёшига етишга кўпи билан 2 йил қолганда муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин, 2021 йилда пенсия ёши аёллар учун 56,5 ёшни, эркаклар учун 61,5 ёшни ташкил қилади.

Бунда пенсияга муддатидан олдин чиқишга талабгор суғурта стажига: аёллар – 20 йил ва эркаклар – 25 йил эга бўлиши лозим, шунингдек меҳнат фаолияти давомида тўплаган пенсия бали 21 га тенг ва ундан ортиқ бўлиши керак. Пенсия баллари миқдори РФ Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасига боғлиқ бўлади.

Бундан ташқари, пенсияга муддатидан олдин чиқиш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги ходимлар жумласига металлурглар, шахтёрлар, жамоат транспорти ҳайдовчилари, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ва учувчилар киритилган. Яна Олис Шимолда яшовчилар, шифокорлар, ўқитувчилар, санъат арбоблари, кўп болали оналар ва жуда узоқ муддат (аёллар – 37 йил, эркаклар – 42 йил) ишлаган фуқаролар пенсияга муддатидан олдин чиқишлари мумкин.

 

Манба: life.ru.

 

* * *

Шунингдек ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-оналари ва васийлари пенсияга муддатидан олдин чиқишлари мумкин. 8 ёшга тўлгунга қадар ногиронлиги бўлган боланинг тарбияси билан шуғулланган ота-оналардан бири ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин. Бунда аёллар 50 ёшда, эркаклар 55 ёшда пенсияга чиқиш мумкин бўлади. Стаж аёлларда ва эркакларда камида 20 йил бўлиши лозим.

 

Манба: «Парламентская газета».

Прочитано: 316 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика