Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳайдовчига энди ишончнома шарт эмас

 

Вазирлар Маҳкамаси 04.05.2021 йилдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (1-илова);

● Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (2-илова).

Ҳужжатга асосан, 2021 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби жорий этилади:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

Шунингдек, 2021 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади.

2022 йил 1 августдан бошлаб ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

● ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);

● техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

● автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Кўрсатилган ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилади.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали ИИВ ҳузуридаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан тақдим этилади.

ЯИДХП ва ДЙҲХХ органлари ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви ЭРИни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Давлат хизматини кўрсатиш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 262 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика