Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
Натижада бобо деҳқонларимиз етиштираётган лимонлар хорижда ҳам ўз харидорларини топмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти иссиқхоналарида экспортбоп лимонларни етиштириш тобора ривожланмоқда.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар вилоятдан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ долларилик қарийб 80 тоннадан зиёд лимон экспорт қилинган. Бунда жонбозлик кўрсатаётган экспортчи корхоналар фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси шуки, ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дунё бозорларида ўз маҳсулотлари билан ўрин эгаллашмоқда.
Масалан, вилоятда фаолият юритаётган «Samarqand agro trade leader» ва «Azia metall prof» каби корхоналар ўз маҳсулотлари билан асосан Россия, Афғонистон ва Қозоғистон давлатларининг савдо расталаридан ўрин олмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.