Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Жавоб берамиз

Чартер рейс ва ҚҚС

 

Авиакасса Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейс ташкил қилди. Бунинг учун авиакасса Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган Россия авиаташувчиси билан импорт шартномасини тузди. Россия авиаташувчиси томонидан чартер рейсни ташкил этиш шартнома предмети ҳисобланади. Авиакассамиз ўриндиқлар сонига қараб чартер рейс қийматини тақсимлади, ўз нархини қўшди ва йўловчиларни ташиш учун авиачипталарни сотди.

ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бўйича солиқ солиш мақсадларида ташкилот халқаро ташишлар чартер рейси авиакассаси ҳисобланадими? 

 

– Чартер рейслар – авиаташувчилар томонидан буюртмалар бўйича амалга ошириладиган рейслар бўлиб, уларнинг аниқ жадвали бўлмайди.

Сизнинг ҳолатда чет эллик шахс (авиаташувчи) томонидан буюртмачига (авиакасса) Москва-Тошкент йўналиши бўйича ташиш хизматлари кўрсатилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси ушбу хизматларни кўрсатиш жойи ҳисобланмайди (СК 241-м. 3-қ. 4-б. «б» кичик б., 4-қ.). Бинобарин, авиаташувчининг хизматларига Ўзбекистон Республикаси худудида ҚҚС солинмайди.

Буюртмачи (авиакасса) харид қилинган авиаташиш хизматлари қийматини ўриндиқлар сонига қараб тақсимлаган, ўз нархини қўшган ва чартер рейси йўловчиларига жойларни реализация қилган. Авиаташувчи билан тузилган шартномада кўрсатилган ташиш бўйича хизматлар қиймати реализация қилинган жойлар таннархига киритилган. Хизматлар буюртмачиси (авиакасса) ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллай олмайди. Йўловчиларга жойларни реализация қилишга 15%лик ставка бўйича ҚҚС солинади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика