Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Фойдали қазилмаларни кавлаб олмайсизми – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин

 

Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? 

 

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси мутахассиси Евгения ГУСАКОВАдан илтимос қилди:

 

– Айланмадан олинадиган солиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 461-м. 2-қ– 2-б.).

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш – бу фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи («Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонун 2-м. 14-хатбошиси).

Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан – фойдали қазилмаларни кавлаб олиш лицензия асосида амалга оширилади. Ўзларига берилган ер участкалари доирасида захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни лицензия олмасдан амалга ошириш мумкин (Қонуннинг 22–31-моддалари).

 

Агар ер участкаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ажратилган бўлса, бироқ сиз ундан шу мақсадда фойдаланиш ниятингиз бўлмаса, лицензияловчи орган билан биргаликда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши масаласини ҳал қилинг (Қонуннинг 34-м.).

 

Агар сиз ер қаъридан фойдали қазилмаларни юзага чиқариб олишни амалга оширмасангиз, балки уларни бошқа корхоналардан сотиб олсангиз, сиз фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширмаяпсиз.

Корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли, агар:

● солиқ даври (календарь йил) учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган бўлса;

● у СКнинг 461-моддаси 2-қисмида келтирилган, уларга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган корхоналарга мансуб бўлмаса.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар навбатдаги солиқ даври, яъни 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Бунинг учун йил бошланишига қадар 10 кундан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига хабарнома беринг.

Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.

Агар илгари сиз ҚҚСни ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган бўлсангиз, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга камида 12 ойдан кейин қайта ўтишингиз мумкин, бунда жорий календарь йил якунлари бўйича жами даромадлар 1 млрд сўмдан ошмаган бўлиши керак (СК 461, 462-моддалари).

Прочитано: 494 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика