Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Металл парчаларини реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ

 

Корхона (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи, асосий фаолият тури – автосервис хизматлари кўрсатиш) мунтазам равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш давомида ҳосил бўладиган металл бўлакларини қора металлни қайта ишлаш корхонасига топширади. Қора металлни қайта ишлаш корхонаси топширилган металл бўлакларини уларнинг сонига ва белгиланган нархига қараб ҳисоблайди ҳамда бизнинг номимиздан қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани беради, кейинроқ эса ундаги суммани ўтказади. Бу корхонамизнинг реализация қилиш бўйича айланмаси бўлганлиги сабабли ушбу суммага ЭҲФ тақдим этишимиз лозим. 2020 йилнинг III чорагидан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-устуни 010-сатри тақдим этилган ЭҲФга асосан автоматик тарзда шакллантирилади.

2020 йилдан бошлаб металл парчаларини топшириш алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Ундан тушган тушумнинг ҳаммасига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?

 

 

– Йўқ, автосервис томонидан металл парчалари қора металлни қайта ишлаш корхонасига топширилиши алоҳида фаолият тури ҳисобланмайди.

Металл парчалари реализация қилинганда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланадиган уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 298-м., 463-м. 1-қ., 464-м. 1-қ.). Металл парчалари реализация қилинганда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг (9-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-устуни ­010-сатрининг ЭҲФ асосида автоматик тарзда тўлдирилиши солиқ базасида хатолик юзага келишига, шунингдек солиқ суммасининг нотўғри ҳисобланишига олиб келади.

Бироқ айни пайтда my.soliq.uz сайтида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-устуни 010-сатри бўйича автоматик тарзда тўлдирилган сумма тавсиявий тусга эга. Рақамни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун фаолият турлари бўйича 010-сатрнинг 4, 5, 6… 9-устунлари қўлда тўлдирилади. Сўнгра Ҳисоб-китобга 1-«Бошқа даромадлар» иловасининг 0303-сатрига металл парчаларининг чиқиб кетишидан олинган даромад суммаси киритилади. Ушбу сумма 1-илованинг 010 ва 030-сатрларида, шунингдек Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида автоматик тарзда акс этади. Натижада Ҳисоб-китобнинг ­040-сатри бўйича солиқ солинадиган жами даромаднинг тўғри ҳисобланган суммаси ҳосил бўлади.

Прочитано: 170 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика