Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Бино тўлиқ амортизацияланган…

 

2020 йил сентябрь ойида корхона солиқ солиш мақсадларида бинони унинг қийматини бозор қийматига тўғрилаб қайта баҳолади. Аввал кўчмас мулк тўлиқ амортизацияланган.

1. Қайта баҳолаш қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?

2. Кейинчалик мазкур бино бўйича амортизация қандай ҳисобланади?

 

1 Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинадиган объект ҳисобланади. Бино бўйича унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиқ базаси ҳисобланади. Тўлиқ амортизацияланган бино бўйича унинг 3 йилда камида 1 марта қайта баҳоланадиган (бозор) қиймати солиқ базаси ҳисобланади (СК 411-м. 1-қ., 412-м. 1-қ. 1-б.). СКнинг 412-моддасида кўрсатилган бинони қайта баҳолаш мол-мулк солиғи солиш мақсадларида амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

 

2 Бино тўлиқ амортизациялангани сабабли у бўйича амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди «з» кичик банди).

Прочитано: 167 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика