Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Жавоб берамиз

НКМ қандай рўйхатдан чиқарилади

 

Корхона (МЧЖ) чакана дўконга эга. Янги онлайн-касса аппаратини ўрнатдик. Аввал оддий НКМдан фойдаланганмиз ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини юритганмиз.

1. Аввал фойдаланилган НКМни рўйхатдан чиқариш лозимми?

2. Онлайн-НКМдан фойдаланилганда кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини юритиш лозимми?

 

1 Ҳа, рўйхатдан чиқариш лозим. НКМни солиқ органларида рўйхатдан чиқариш Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартибига (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги ­306-сон қарори билан тасдиқланган Низомга ­1-илова) мувофиқ амалга оширилади.

Солиқ органлари НКМни рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ариза (корхона реквизитлари, НКМнинг модели ва завод рақами, рўйхатдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда) ва унга илова қилинган ҳужжатлар (НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкаси, инкассация хизматида тасдиқланган фаолиятнинг тугалланганлиги тўғрисидаги хат-билдиришноманинг нусхаси ҳамда кассир-операциячининг назорат-касса дафтари) олинганидан кейин НКМ рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини оладилар. Бу ҳақда Тартибга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома тузилади. Бир нусхаси корхонага берилади. Ушбу ҳужжат корхона келгусида чакана савдо бўйича фаолиятини тиклайдиган ва қачондир рўйхатдан чиқарилган НКМдан фойдаланадиган бўлса асқотиши мумкин (Тартибнинг 27-29-бандлари).

Сўнгра солиқ органларининг мансабдор шахси НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва НКМни рўйхатдан ўтказиш дафтарига (солиқ органлари томонидан юритилади) рўйхатдан чиқариш ва рўйхатдан чиқарилган санани қайд этади. Ушбу ёзувлар қайд этилганидан кейин кассир-операциячининг назорат-касса дафтари ва НКМни рўйхатдан ўтказиш карточкаси юридик шахсга қайтарилади (Тартибнинг 30, 31-бандлари). НКМни рўйхатдан ўтказиш карточкаси касса аппаратининг рўйхатдан чиқарилганлигини ва тегишинча касса дафтарининг ёпилганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

 

2 Йўқ, юритиш шарт эмас. Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтганида уларга нисбатан амалдаги фискал хотирали НКМни қўллаш ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини юритиш, иш куни охирида кунлик ҳисобот учун ҳар бир НКМ бўйича кўрсаткични олиш бўйича белгиланган мажбуриятлар бекор қилинади (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг ­3-банди «а» кичик банди).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 143 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика