Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Жавоб берамиз

Даромад деб эътироф этилмайди

 

ЎзРдаги хорижий компания ваколатхонаси бош компаниядан курьер хизмати орқали компаниянинг дастурий маҳсулоти тақдимотини ўтказиш учун намойиш дастури туширилган флэшкани олган. Флэшка қиймати 120 АҚШ долларига тенг. Божхона органлари уни божхонадан ўтказишда божхона тартиб-таомиллари учун ҳисобни тақдим этдилар. Хорижий компания ваколатхонаси доимий муассаса ҳисобланади.

Флэшка қиймати фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритиладими? 

 

– Хорижий компаниялар ваколатхоналари юридик шахслар ҳисобланмайдилар ҳамда хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдилар. Доимий муассаса деб эътироф этиладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган хорижий авиакомпаниялар ваколатхоналари истисно этилади (Низомнинг 7, 8-б., ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарорига 1-илова).

Ваколатхоналар даромад ва фойдага эга бўлмайди, улар бош компания томонидан қатъий белгиланган мақсадлар учун молиялаштирилади. Ваколатхона томонидан бош компаниядан қатъий белгиланган мақсадлар учун олинган флешка даромадни юзага келтирмайди. Бундан ташқари, хорижий компаниялар ваколатхоналари фойда солиғини тўловчилар ҳисобланмайди.

Бинобарин, бош компаниядан қатъий белгиланган мақсадлар учун олинган флэшка қиймати ваколатхонанинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқ солинмайди.

Прочитано: 142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика