Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Божхона

80 тоннадан зиёд лимон Самарқанддан хорижга

 

Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда. 

 

Натижада бобо деҳқонларимиз етиштираётган лимонлар хорижда ҳам ўз харидорларини топмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти иссиқхоналарида экспортбоп лимонларни етиштириш тобора ривожланмоқда.

Жорий йилнинг бугунги кунига қадар вилоятдан хорижга умумий қиймати 99,5 минг АҚШ долларилик қарийб 80 тоннадан зиёд лимон экспорт қилинган. Бунда жонбозлик кўрсатаётган экспортчи корхоналар фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қувонарлиси шуки, ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари дунё бозорларида ўз маҳсулотлари билан ўрин эгаллашмоқда.

Масалан, вилоятда фаолият юритаётган «Samarqand agro trade leader» ва «Azia metall prof» каби корхоналар ўз маҳсулотлари билан асосан Россия, Афғонистон ва Қозоғистон давлатларининг савдо расталаридан ўрин олмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 133 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика