Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Божхона

Синовли кунларни шукроналик ва метин ирода билан енгиб ўтайлик!

 

Президентимизнинг коронавирус пандемияси сабабли юзага келган мураккаб даврда халқимизга кўрсатаётган эътибори, яратилаётган шарт-шароитлар ва ғамхўрлик халқимиз томонидан муносиб эътироф этилмоқда.  

 

Хусусан, пандемия даврида қисқа вақт давомида тиббиёт ходимларига аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб берилди. Коронавирус билан оғриган беморларни қабул қилиш масканлари, госпиталлар, лабораторияларда жаҳон стандартлари асосида керакли лаборатор таҳлиллар ўтказилиши учун барча реактивлар, тиббий аппаратлар мавжуд.

Шунингдек, барча тоифадаги тор мутахассисликдаги малакали шифокорлар ишга жалб этилиб, беморларни даволашда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш учун барча зарур шароитлар яратилди. Бу эса, ўз навбатида, беморларни тўлиқ диагностик текширувлардан ўтказиш, ташхислаш, даволаш имкониятини бермоқда.

Айниқса, Президентимиз томонидан чет давлатлардан мутахассисларни жалб этиб, малака алмашинуви асосида даволаш жараёнининг жадаллаштирилиши, «Биргаликда енгамиз» шиори остида пандемия даври ислоҳотларининг баҳамжиҳат олиб борилиши шифокорлар қалбига, руҳиятига катта далда бўлди. Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароити яратиб берилиши, одамларимиз етарли даражада сифатли тиббий ёрдам олиши учун тиббий муҳитнинг шакллантирилиши, янги-янги замонавий тиббий асбоб-ускуналарнинг кўпайтирилиши, зарур тиббий дори-дармон ва жиҳозларнинг ўз вақтида етарли даражада тарқатилиши халқимиз ва тиббиёт ходимлари учун берилаётган муносиб эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, пандемия даврида тез фурсатда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли бепул дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича қилинадиган ишларга эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси бўйича тест мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйда даволанаётган беморлар учун ҳам тиббий воситалар бепул етказилаяпти.

Шуни эътироф этиш жоизки, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда бизнинг Бухоро вилоятида ҳам Covid-19 бўйича вазият барқарорлашган. Аҳоли ўртасида инфекциянинг олдини олиш, карантин талабларига амал қилиш борасида узлуксиз тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Бу борада ҳеч қандай хавотирга асос йўқ.

Президентимиз бир гал ўз нутқларида «Керак бўлса, махсус самолёт ажратиб, кислород концентраторларни Ўзбекистонга олиб кирамиз» деб пандемия даврида ҳар бир беморни даволаш учун кислородга эҳтиёж кескин ортишини олдиндан баҳолаб, амалга оширган саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон халқига бўлган меҳр-муҳаббати ифодаси бўлди.

Пандемия даврида халқимизнинг тиббий маданияти, савияси ва билимини мунтазам ошириб, ҳар куни короновирус инфекцияси олдини олиш бўйича профилактика ишларини олиб бориб, аҳолига гигиена қоидаларига амал қилиш зарурлигини уқтиришимиз соғлиқни сақлаш соҳасида енгиллик яратилишида муҳим ўрин тутади.

Бугунги синовли кунларда барча соҳа вакиллари жипслашиб, тинимсиз ҳаракат қилсак, курашсак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий тиббий даволаш усулларидан самарали фойдалансак, ўзимизни ва оила аъзоларимизни асраб-авайласак, эзгу мақсадларимизга албатта эришамиз.

Кўринмас ёв билан курашга отланган, саломатлигимиз посбонлари ҳисобланувчи тиббиёт ходимлари эса ўзларининг бой билим ва маҳорати, илғор малака ва кўникмаси, касбига меҳр ва садоқати билан халқимиз қалбидан муносиб жой олади деб ишонаман.

 

Феруза ИКРАМОВА,

Бухоро вилояти Эндокринология диспансери олий тоифали шифокор эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди.

Прочитано: 158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика