Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Божхона

Экспортчиларга молиявий кўмак

 

Президентнинг 21.10.2020 йилдаги 6091-сон Фармони билан экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди (ҳужжат матни «Норма маслаҳатчи» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

Экспорт қилувчилар, шу жумладан, асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчилар экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

● миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50%игача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда ва чет эл валютасидаги кредитлар бўйича 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар олишлари мумкин;

● кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик олишлари мумкин. Кафилликлар бўйича комиссия тўловлари 2 бараварга камайтирилади;

● ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида баён этилган шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар олишлари мумкин.

 

Бу – муҳим! Юқорида баён этилган тартиб рўйхатдаги (29.11.2018 йилдаги ­ПФ-5587-сон Фармонга илова) хом ашё товарларига нисбатан татбиқ этилмайди, шунингдек фақат 2021 йил якунига қадар амал қилади. 2022 йил 1 январдан бошлаб – илгариги тартиб (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон) тикланади.

 

Молиялаштириш Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) ҳисобидан амалга оширилади. Унга Экспортни рағбатлантириш агентлиги (Агентлик) ҳам қўшилади, унинг ҳузурида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Қуйидагилар унинг манбалари ҳисобланади:

● Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан $100 млн;

● халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия компанияларининг қарзлари;

● маблағларни тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Агентлик томонидан экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар $1 млн эквивалентидан ошмаган миқдорда ҳамда 1 йилгача муддатга тақдим этилади.

Агентлик томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитни тўлиқ сўндирмаган экспорт қилувчи учун бундай молиявий ресурслар ажратишга йўл қўйилмайди. Банк экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитларини Агентлик ресурслари ҳисобидан берган тақдирда Жамғарма томонидан компенсациялар тақдим этилмайди.

Агентлик ҳамда Жамғарма томонидан экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 22.10.2020 йилдан кучга кирди.

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика