Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Мутахассис маслаҳати

Хизматлар импортида ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

 

Хизматлар импорти қисмида мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова, ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори) баён этилмаган. Бошқа норматив ҳужжатларда ҳам ушбу масала юзасидан алоҳида аниқлаштиришлар мавжуд эмас. Бухгалтерлар учун ёрдам тариқасида buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан йўл-йўриқ олди.

 

– Бундай вазиятларда импорт қилувчи хорижий ҳамкорнинг номи, унинг мамлакати, банк реквизитларини кўрсатган ҳолда – бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак. «Етказиб берувчи» устунида хорижий ҳамкорнинг реквизитлари, «Буюртмачи» устунида эса – ташкилот – хизматларни олувчининг маълумотлари тўлдирилади.

СКнинг 255-моддасига асосан реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланган хизматлар импортида солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мажбурияти солиқ агенти сифатида хизматларни олган резидент зиммасида бўлади. Бунда хизматларни реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш муҳимдир, сабаби ҚҚСни (29-кодли) ушлаб қолиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш шунга боғлиқ. Бу масалада СКнинг 241-моддаси қоидаларига амал қилинг.

Агар Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилса ва СКнинг 243-245-моддаларида назарда тутилган имтиёзлар ва озод этишлар мавжуд бўлмаса, ҚҚСни 15% ставка бўйича тўлаш ва буни ЭҲФда акс эттириш зарур.

Агар Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи бўлмаса, ҚҚСни сиз тўламайсиз.

Шундан келиб чиқиб ЭҲФ устунлари тўлдирилади, уларда ҚҚС ставкаси ва суммасини, шунингдек харид қийматини кўрсатиш зарур.

Харид қиймати кўрсатилиши лозим бўлган устун хизматлар импорти бўйича шартнома маълумотлари асосида расмийлаштирилади, шу боис уни тузиш чоғида ҚҚСга доир шартларга эътибор қаратиш зарур.

Контрактлар шартларига мувофиқ хизматлар чет эллик шахслар томонидан ёки ҚҚС билан ёхуд усиз тақдим этилади.

Агар ҚҚС контрактда келишилган бўлса, у оддий тартибда ушлаб қолинади ва бюджетга тўланади. Агар – келишилмаган бўлса, солиқ агентининг ўзи ҚҚСсиз кўрсатилган хизматлар қийматидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлайди, тегишли солиқ суммани ҳисоблаб чиқаради ва бюджетга тўлайди.

Ҳар икки ҳолда ҳам ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СКнинг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.

 

Мисол. Хорижий ҳамкор Ўзбекистон компаниясига ўз мамлакатининг 20% ҚҚС ставкасини инобатга олган ҳолда 120 ш.б. миқдорида электрон хизматлар кўрсатди ва шу суммага инвойс тақдим этди. Ўзбекистон хизматлар кўрсатиш жойи ҳисобланади. Воқеаларнинг иккита сценарийси бўлиши мумкин:

1-вариант: шартнома бўйича 120 ш.б.га 15% (18 ш.б.) «бизнинг ҚҚС» қўшилади, Ўзбекистон компанияси уни ушлаб қолади ва бюджетга ўтказади.

2-вариант: шартнома бўйича хизматлар қиймати «бизнинг ҚҚС»сиз 120 ш.б.га тенг (15% – 18 ш.б.). Бу ҳолда Ўзбекистон компанияси уни ўзи ҳисоблаб чиқаради ва бюджетга тўлайди.

 

Ҳисобварақ-фактурада солиқ базаси ва ҚҚС суммасини ҳисобварақ-фактурани (инвойс) тўлдириш санасида МБ курси бўйича эквивалентда акс эттиринг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 144 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика