Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Жавоб берамиз

Сиз – «йирик солиқ тўловчисиз»

 

Солиқ органлари йирик солиқ тўловчилар жумласига кирадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини яна кенгайтирди. ДСҚ ҳузуридаги Ҳудудлараро инспекциянинг хабарномасини олган хўжалик юритувчи субъектларда шубҳа туғилмоқда: қабул қилинган қарор қонунийми, ахир календарь йил якунланмади-ку? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.

 

 

– Менинг тажрибамга кўра, тадбиркорлар бундай хабарномани кўриб, табиийки, норози бўлишади, сабаби «йирик солиқ тўловчи» билан «кичик тадбиркорлик субъекти» тушунчаларини чалкаштиришади. Ваҳоланки бу – турли хусусиятлар билан белгиланадиган бошқа-бошқа тушунчалардир. Зеро, кичик тадбиркорлик субъекти йирик солиқ тўловчи бўлиши ҳам мумкин.

Солиқ органининг бундай қарори қанчалик қонунийлиги борасида хабарномани олган ҳар бир солиқ тўловчи ўзи жавоб бериши мумкин. Ўз фаолиятингизнинг молиявий натижаларига қаранг. Агар айланма 2019 йил августдан 2020 йил августга қадар (у ҳам киради) 100,0 млрд сўмдан ошган бўлса, солиқ органларининг ҳаракати – қонуний. Бу Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди «д» кичик бандида белгиланган нормага мувофиқ келади (АВ рақами 3172, 12.07.2019 й.).

Хўжалик юритувчи субъектни йирик солиқ тўловчилар жумласига киритиш учун солиқчиларга ҚҚС бўйича ҳисоботларни кўриб чиқиш етарли бўлади.

Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:

а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

б) тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

в) «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 млрд сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;

е) углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар (Низомнинг 4-б.).

Кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритиш эса «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ва Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичи (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) асосида амалга оширилади. Бу ерда асосий мезон – фаолият тури ва ходимлар сони.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика