Нодавлат нотижорат (диний) ташкилот тадбиркорлик фаолиятини юритмайди, фақат солиқ агенти сифатида ходимларнинг иш ҳақидан ижтимоий солиқ ва ЖШДС тўлайди.
ННТ солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини қабул қилиши лозимми?
– Барча юридик шахслар, шу жумладан ННТда солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати бўлиши керак. У солиқ тўловчи томонидан мустақил белгиланиши ва қуйидаги муддатларда тасдиқланиши лозим:
● фаолият юритаётган корхоналар учун – ҳисоб сиёсати қўлланиладиган йилнинг 1 январига қадар;
● янги ташкил этилган корхоналар учун – ташкил этилгандан кейинги биринчи ҳисобот даври давомида (СК 77-м.).
ННТда йил давомида фойда солиғи ва (ёки) ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин. Солиқ кодексида фаолият юритаётган корхонада йил давомида солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келганда солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини тасдиқлаш назарда тутилмаган. Шу боис, фикримизча, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайдиган ННТда солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати бўлиши лозим.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.