Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Улушни текин беришда солиқ оқибатлари

 

2 та юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Муассислар улардан бири МЧЖ устав фондидаги ўз улушини иккинчисига текин беришига келишиб олишди. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Улушни текин бериш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин? 

 

– Устав фондидаги улуш берилаётган МЧЖда солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бухгалтерия ҳисобида таҳлилий ҳисобда 8330-«Пай ва улушлар» счёти бўйича – улушни бераётган мутахассис уни олаётган мутахассисга алмаштирилади деган ёзув қайд этилади.

 

МЧЖ устав фондидаги улушни текин бераётган юридик шахсда солиқ оқибатлари

Юридик шахснинг устав фондидаги улушни беришдан молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади (СК 298-м.).

Бошқа корхоналарнинг устав фондидаги улушлари юридик шахсда узоқ муддатли инвестициялар сифатида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (0600) ҳисобга олинади. Инвестицияларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа унинг чиқиб кетишидан олинган тушум ва қайта баҳолаш натижасида (инвестиция қайта баҳоланган бўлса) тузатилган харажатларни (брокер ёки дилерлар хизмат ҳақи) чегирган ҳолдаги баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган 12-сон БҲМСнинг 22-банди).

Улуш текин берилганда зарар кўрилади. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда кўрилган зарар суммаси чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 18-б.).

Юридик шахснинг устав фондидаги иштирок улуши мулкий ҳуқуқ ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадларида мулкий ҳуқуқлар товар деб эътироф этилади. Устав фондидаги улушни текин бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Бироқ реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади (СК 45-м. 3, 5-қ., 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 1-қ. 2-б., 244-м. 1-қ. 3-б.).

 

МЧЖ устав фондида текин улуш оладиган юридик шахсда солиқ оқибатлари

Юридик шахс томонидан текин олинган устав фондидаги улуш унинг даромади ҳисобланади. Даромад унинг номинал қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибида солиқ базасига киритилади (СК ­297-м. 3-қ. 10-б.).

Прочитано: 194 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика