Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Бепул олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда «кирувчи» ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми? 

 

– Товарлар ёки хизматларни бепул олган ҳолда ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олманг, балки уни «совға» қийматига киритинг.

 

Бепул бериш – бу реализация қилиш бўйича айланма, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Шу боис, агар ҳадя қилувчи – ҚҚС тўловчи бўлса ва бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган деб эътироф этилмаган бўлса, у солиқ солинадиган айланмалар бўйича ҚҚС ҳисоблаши шарт.

 

Агар товарлар (хизматлар) текинга берилса (кўрсатилса), электрон ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида «Тўловсиз» деган ёзув киритилади (Низомнинг 52-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

 

МИСОЛ. Бепул олинган материаллар бўйича «кирувчи» ҚҚСнинг ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси бошқа корхонадан 690 минг сўмлик материалларни бепул олди, шу жумладан ҚҚС – 90 минг сўм.

Ҳадя қилувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС ҳисобга олинмайди, шу боис материаллар ҳисобга 690 минг сўм қиймати бўйича қабул қилинди.

Бухгалтерия ҳисобида бепул олинган материалларни бундай тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Бепул олинган материаллар акс эттирилди

 

690

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 йил) ҳисобварақ-фактура маълумотлари Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) автоматик тарзда акс эттирилади. Бунда 6 ва 7-устунларда кўрсатилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган сифатида 8 ва 9-устунларда такрорланг.

 

Агарда сиз Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган импорт бўйича товарларни ёки чет эллик шахсдан хизматларни бепул олсангиз, олиш чоғида ҚҚС тўлашингиз шарт. Бу ҳолларда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ. 3, 4-б.).

 

МИСОЛ. Импорт бўйича бепул олинган товарлар бўйича ҚҚС ҳисоби

ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси хорижий етказиб берувчидан 500 АҚШ доллари миқдорида товарларни бепул олди. БЮД расмийлаштирилган санага қайта ҳисоб-китоб қилинганда уларнинг қиймати 4 750 минг сўмни (МБ курси бўйича – 9 500 сўм) ташкил этди. Божхона расмийлаштируви чоғида корхона қуйидагиларни тўлади:

божхона божи – 475 минг сўм;

ҚҚС – 783,75 минг сўм;

божхона расмийлаштируви учун йиғим – 118,75 минг сўм.

Товарлар бепул олинганлигига қарамай, импорт қилишда тўланган ҚҚС (783,75 минг сўм) ҳисобга олиниши лозим.

Бухгалтерия ҳисобида импорт бўйича товарни бепул олишни бундай тарзда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Бепул олинган товар акс эттирилди

 

4 750

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

Импорт қилишда тўланган божхона божи акс эттирилди

 

475

 

2910-«Омбордаги товарлар» «6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

«6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар акс эттирилди

 

118,75

 

2910-«Омбордаги товарлар» «6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

«6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Товарни импорт қилишда тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚС акс эттирилди

 

783,75

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

«6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

«6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда БЮД маълумотлари, айнан – ундан келиб чиқиб «импорт» ҚҚС (4 750 + 475 = 5 225 минг сўм) ҳисобланган бепул олинган товар қиймати ва ҚҚС суммасининг ўзи (783,75 минг сўм), божхона органлари маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларда акс эттирилади:

● Харидлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова);

● ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илова – «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби»нинг 010-сатрида.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 204 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика