Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 43 / Солиқ солиш

Кейинчалик автомобиль сотилганда ҚҚС

 

Корхона автомобилни ҚҚС билан сотиб олган. У хизмат мақсадлари учун олинганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинмади ва таннархга киритилган. Кейинчалик автомобилга амортизация ҳисобланган. Энди уни сотишга қарор қилинди.

Кейинчалик автомобиль сотилганда корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? 

 

– Хизмат мақсадлари учун сотиб олинган автомобиль бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди. Солиқ суммаси сотиб олинган автомобилнинг қийматида ҳисобга олинади (СК 267-м. 2-қ. 1-б., 3-қ.).

Автомобилни сотиш ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича СКнинг 267-моддаси 1-қисми 1-4-бандларига мувофиқ сотиб олиш чоғида ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси келгусида улар солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади) (СК 269-м. 2-қ.).

Бинобарин, корхона хизмат мақсадларида олинган автомобилни кейинчалик сотганда ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 191 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика