Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (АВ рўйхат рақами 3221-1, 20.10.2020 й.).
Ушбу қўшимчалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ДСҚ қарорининг 7-иловасига ўзгартиришлар – «Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби». Илова янги шакл «Мол-мулк солиғи тўловчи юридик шахсларнинг мулклари тўғрисида маълумот» билан тўлдирилмоқда;
Президентнинг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янги шакл киритилмоқда (13-илова) – «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар». Ушбу янги шаклни юридик шахслар йилда бир марта 1 мартдан кечиктирмай тақдим этадилар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.
Лола АБДУАЗИМОВА.