Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / ҚҚС ҳақида

Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ҚҚСга тузатиш киритиш

 

2019 йил 1 январдан ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 1.01.2019 йил ҳолатига кўра сотилмаган квартиралар бор. 2019 йил 14 майгача ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотдик, 14 майдан кейин Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармонининг 13-бандига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладик. Ушбу Фармоннинг 26.09.2019 йилдаги янги таҳририга мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 1.01.2019 йилдан бошланади. Корхона тақдим этилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширмоқчи бўляпти, бироқ ДСИда у қайта ҳисоб-китоб қилишга ҳақли эмаслигини ва аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилмасликларини айтишяпти.

Харидорлар билан шартномалар 2 йил олдин тузилган, квартиралар нархи ҚҚСга боғланмаган ҳолда белгиланган. Корхона имтиёзни қўллашда сотиш нархини ўзгартирмоқчи эмас, у ҚҚСсиз айнан ўша қийматга тенг бўлади.

Январдан майгача ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни имтиёзни ҳисобга олган ҳолда топшириш мумкинми?

 

– Ташкилот Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармонига асосан имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ҚҚС суммасига тузатиш киритишга ҳақли, аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш шарт эмас.

2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 1 январига қадар ҚҚСдан озод қилинган. 2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига ва 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурига киритилган объектлар бундан мустасно (26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармон таҳриридаги ПФ-5715-сон Фармоннинг 13-банди).

Солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан ­эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли (Солиқ кодексининг 30-моддаси 3-қисми).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади, қонун у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан, бу қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилгандагина татбиқ этиладиган ҳолатлар бундан мустасно («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси).

ПФ-5837-сон Фармон билан ПФ-5715-сон Фармоннинг 13-бандига ўзгартириш киритилди, унда амал қилиш муддатининг бошидан ҚҚСни тўлашдан озод этиш назарда тутилган. Бинобарин, имтиёз ПФ-5837-сон Фармонда кўрсатилган муддатдан – 2019 йил 1 январдан қўлланилиши мумкин.

Солиқ солинадиган базага уни кўпайтириш ёки камайтиришга қаратилган тузатиш киритилган тақдирда, товарларни етказиб берувчи мазкур товарларни олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 11-қисми).

Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 205-моддаси 4-қисми). Бу ҚҚС суммаси қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган давр учун ҳисоботда тузатилишини англатади.

Бунда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳам тузатилиши лозимлигини ҳисобга олиш керак. Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг қийматида ҳисобга олинади.

Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда солиқ солинадиган оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобга олинадиган сумма ҚҚС тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади. Танланган усул календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.

Мутаносиб усул қўлланилганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан келиб чиқиб аниқланади.

Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда ҚҚС тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан харажатлар ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика