Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / ДСҚ тушунтиради

Қандай қилиб ҚҚС бўйича инкассога тушмаслик мумкин?

 

Давлат солиқ қўмитасининг Ишонч телефонига ҳар куни қўшилган қиймат солиғи бўйича қўшимча солиқ ҳисобланаётганлиги ва корхонанинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ундириш бўйича инкассо топшириқномалари тақдим этилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда. Муаммонинг моҳияти нимада?

 

Қўшимча ҚҚС ҳисоблаш юзасидан мисолларни кўриб чиқамиз.

 

1-мисол. Солиқ тўловчи томонидан ҚҚС суммаларини асоссиз ҳисобга олиш

Бу харидорда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасидан ортиқ бўлганда рўй беради. Ёки – товарлар (хизматлар) ҚҚС тўловчиси бўлмаган етказиб берувчилардан сотиб олинган бўлса, харидор эса бундай битимлар бўйича ҚҚС суммасини хато равишда ҳисобга олган бўлса.

Масалан, ҚҚС тўловчиси бўлмаган «А» корхона ҚҚС тўловчиси бўлган «Б» корхонага 115 минг сўмлик (шундан 15 минг сўми ҚҚС) товарларни етказиб берди. «Б» корхона товарлар учун 115 минг сўм миқдорида тўловни амалга оширди ва 15 минг сўмни ҳисобга киритди. Бироқ «А» корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаганлиги сабабли бюджетга ҚҚС тўламади. «Б» корхона эса ушбу суммани ҳисобга олиб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ­ПҚ-4086-сон қарорига асосан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб, товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчилар ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган етказиб берувчилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.

Бу вазиятда «Б» корхона (ҚҚС тўловчиси) бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилиши ва асоссиз равишда ҳисобга олинган ҚҚС миқдорини бюджетга тўлаши шарт. Акс ҳолда қўшимча солиқ ҳисоблаш ва бошқа нохуш оқибатлар юз беради.

Шу боис битим тузишдан олдин контрагентнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлигини текшириш зарур.

ҚҚС тўловчилар ҳақидаги маълумотлар билан ДСҚнинг сайтида «ҚҚС тўловчиларини аниқлаш» бўлими орқали реал вақт режимида танишиш мумкин.

 

2-мисол. Солиқ ҳисоботидаги тафовутлар

«А» корхона томонидан реализациядан тушган тушум ҚҚС ҳисоботида акс эттирилмай, товарлар ёки хизматлар ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда етказиб берилади. Шу вақтнинг ўзида харидор «Б» корхона етказиб берувчи «А» корхонадан олинган ҳисобварақ-фактураларни солиқ ҳисоботида акс эттириб, уларда кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олади.

Бундай ҳолларда солиқ органлари «А» корхона томонидан ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги ва ўз ҳисоботида реализация қилишдан олинган тушум суммаси камайтирилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактураларини «Б» корхонадан олиб, қўшимча ҚҚС ҳисоблайди ва етказиб берувчидан тўланмаган солиқ суммаларини ундириш чораларини кўради.

Бунда ДСХО мажбурий чоралар кўришга ўтишдан олдин, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини ихтиёрий равишда тўлаш юзасидан хабарнома юборади.

Шу каби чоралар фақат турли сабабларга кўра солиқ ҳисоботида тафовутлар бўлган солиқ тўловчиларга тааллуқлидир. Агар тадбиркор солиқ органига ҳисоботи билан фарқланмайдиган ҚҚС суммасини акс эттирувчи барча ҳисобварақ-фактураларни тақдим этса, ундирилган солиқлар унга солиқ идоралари томонидан тўлиқ ҳажмда дарҳол қайтариб берилади.

 

ДСҚ матбуот хизмати материали асосида.

 

Прочитано: 753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика